Қозоғистон компаниялари Хитойда ўтказилаётган халқаро импорт кўргазмаси майдончасида муваффақиятли музокаралар ўтказяпти. Анжуман Осмон ости мамлакатининг бозорларига чиқиш учун йўл очади. Бунда йирик компаниялар билан ҳам, вилоятлардаги корхоналар билан ҳам тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз мазкур халқаро тадбирнинг фахрий меҳмони. Сўнгги йилларда унда мамлакатимиздан 130 дан зиёд компания қатнашди ва умумий қиймати 260 миллион доллар бўлган ўта фойдали экспорт шартномалари тузилди. Кўргазмада Қозоғистондан ташқари яна 69 та давлат экспозициясини очган.
Нурлан Кулбатиров,
«Qaztrade» савдо сиёсатини ривожлантириш марказининг бош директор ўринбосари:
- Очиқ Хитой
биринчи навбатда мамлакатларимиз кичик ва ўрта бизнес учун товар етказиб бериш
ҳамда муваффақиятли савдо ҳамкори бўлиш учун имкониятлар яратади. Биз фақатгина
тоғ-кон, нефть-газ соҳаларидагина эмас, иқтисоднинг бошқа соҳаларида ҳам
қизиқарли лойиҳалар рўёбга чиқарилаётганини кўриб турибмиз. Агросаноат, қайта
ишлашда, қишлоқ хўжалиги товарларига чуқур ишлов беришда муваффақиятлар бор. «Ягона
макон, ягона йўл» Қозоғистон товарлари экспорти учун ҳам яхши имкониятлар очади,
деб ўйлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.