Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги бюрократияга қарши зарба беришга қарор қилди. Вазирлик ишга киришни осонлаштириш учун «Электрон шахсий иш» хизматини ишга туширди. У иш берувчини ҳам, ходимни ҳам ортиқча қоғозбозликдан халос қилади. Энди ишга кириш учун шахсий гувоҳнома, судланганлик, наркология ва руҳий касалликлар диспансерида ҳисобда эмаслигингизни тасдиқловчи ҳужжатларни қоғозда олиб бориш шарт эмас. Бирор шахсни ишга олишни мўлжаллаган иш берувчи унинг розилиги билан барча тегишли ҳужжатларга буюртма бера олади. Айни шу хизмат воситасида меҳнат шартномаси ҳам тузиш мумкин. Иш берувчилар бу хизматдан Электрон меҳнат биржаси ёки корхона кадр ҳисоби ахборот тизимлари орқали фойдаланиши мумкин. Келажакда ишга тушадиган Меҳнат захиралари порталида ҳам бу сервисдан фойдаланиш имкони мавжуд.
Абдумалик Сарманов таржимаси.