60 минг нафардан зиёд қозоғистонлик муддатидан аввал пенсияга чиқди

60 минг нафардан зиёд қозоғистонлик муддатидан аввал пенсияга чиқди

Жами 61 минг қозоғистонлик ўзи учун умрбод пенсия тўланишига эришди. Улар 280 миллиард тенгедан зиёд пулга аннуитет харид қилди. Марказий Комуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Молиявий бозорларни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги вакили Сағи Ажибек шу ҳақда маълумот берди. Қозоғистонликлар 1 январдан пенсия аннуитети шартномасини имзолаши мумкин. Ушбу хизмат 45 ёшдан катталар учун мўлжалланган. Улар ўз жамғармасини ҳаётни суғурталаш компанияси ҳисобига ўтказади. Жорий йилдан бошлаб турмуш қурганлар ва яқин қариндошлар нафақа жамғармасини бирлаштириб, ҳаётни суғурталовчилардан аннуитет харид қилиши мумкин. Дейлик, улардан бирининг Ягона миллий пенсия жамғармасидаги маблағи етмаса, лекин иккинчисида ортиқча бўлса, биргаликда пенсия аннуитети олиш доирасида умрбод пенсия тўланишига эришиши, муддатидан аввал таътилга кетиши мумкин.

САҒИ АЖИБЕК, МОЛИЯВИЙ БОЗОРЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ДЕПАРТАМЕНТ БОШЛИҒИ:

- Бугунги кунда суғурта бозорида ҳаётни суғурталаш билан тўққизта компания шуғулланади. Улардан бештаси давлат томонидан лицензияланади ва назорат қилинади. Ҳаётни суғурталовчи компаниядан олинадиган пенсия аннуитетлари бўйича тўловлар суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси томонидан ҳам кафолатланади. Яъни бу - компания синган тақдирда жамғарма ой сайин пенсия аннуитетлари тўлаб борилиши ва суғурталанганлар олдидаги мажбуриятлар узлуксиз бажарилишини таъминлайди, дегани.

Таъкидлаш жоизки, янги қоидаларга кўра, бундай шартнома тузиш учун пенсия жамғармасида  эркаклар камида 6 миллион 700 минг тенге, аёллар 9 миллион тенге тўплаган бўлиши лозим.  Республикада жамғармаси пенсия аннуитети шартномаси тузишга етадиган 70 мингдан зиёд одам бор.