Қозоғистон ва Ҳиндистон: ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистон ва Ҳиндистон: ҳамкорлик кенгаймоқда

Қозоғистонлик абитуриентлар Ҳиндистоннинг энг яхши олий илмгоҳларида бепул таълим олиш имкониятига эга бўлади.  Маданий алоқалар бўйича Ҳиндистон кенгаши стипендиал дастури такрор ишга тушганини маълум қилди. Бу дастур 50 йилдан буён мавжуд. Ўтган давр ичида жаҳоннинг турли давлатларидан 3 мингдан кўпроқ талаба унинг стипендияларини олган. Жорий йилда Қозоғистонга 15 та грант тақдим этилади.

Санжай Веди, Қозоғистон Республикасидаги ҳиндистон ЭЛЧИХОНАСИ қошидаги Свами Вивеканада номли маданият маркази директори:

- Ушбу таълим дастури мутлақо бепул. Авиапарвоз, олий ўқув юртидаги таълим, яшаш харажатлари тўла қопланади ва талабага ойлик стипендия тайинланади. Дастур докторантурани ўз ичига олган.

Улбўлсин Ўрақбаева,  Phd, диншунос:

- Мен ICCR дастури доирасида Ҳиндистоннинг етакчи олий илмгоҳларидан бирида халқаро муносабатлар соҳасида магистратурани тугатганман. Ўқишга кириш унчалик мураккаб эмас. Онлайн ариза ёзасиз, тегишли тартибда ҳужжат тўлдирасиз. Суҳбатдан ўтасиз, холос.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.