Қозоғистонда автомобиль йўллари электрон паспортлари яратиш ишлари бошланди. Бу иш авваллари кўп вақинм оларди, энди эса автоматлашган тартибда рақамлаштириш бир неча юз марта жадал амалаг ошириляпти. Замонавий усул арзонлиги ва аниқлиги билан ажралиб туради. Бунинг учун «Қозоғистон йўл илмий-тадқиқот институти» ходимлари рақамли юқори аниқликда 3D-видеосканерлаш имкониятларидан фойдаланяпти. Дастур туфайли уй ва йўлларнинг уч ўлчамли кўриниши намоён бўлади. Бинолар, тротуарлар, йўл белгилари аниқ кўринади. Тўпланган маълумотлар асосида йўлдан фойдаланиш ташкилотлари учун ҳисоботлар тайёрланади. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда электрон паспортлаш хизматига талаб катта. Ҳозир рақамлаштириш ишлари Астана ва Ақтўбе шаҳарларида амалга ошириляпти, келаси йилдан бошлаб бу ишлар республиканинг бошқа минтақаларида ҳам амалга оширилади.
Данияр
Кўшимханов, «Қозоғистон Йўллари илмий-тадқиқот институти» автомобиль
йўллари диагностикаси бошқармаси бошлиғи:
– Умуман олганда,
паспортлаш ишлари ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга. Масалан, шимолдаги
шаҳарлардан бирини олсак. Қиш бошланиши билан муаммолар юзага келади. Дейлик,
қор вақтида йиғиб олинмайди. Йўл чеккасига суриб қўйилади. Баҳорда эса у эриб
йўлларни сув босади. Эриши-музлаши оқибатида асфальт яроқсиз ҳолга келади. Электрон
паспортлаш эса йўллар аҳволини онлайн кузатиш ҳамда вақтида ремонт қилиш
имконини беради.
Айбек Кайер,
Ақтўбе вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари бошқармаси бошлиғи:
– Ақтўбе вилояти
ҳокимлиги мамлакатда биринчилардан бўлиб маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни
рақамлаштириш ва паспортлаш ишини йўлга қўйди. Ҳозирги кунда дала ишлари
доирасида 1 минг 264 километрли минтақа йўл тармоқлари видео банки
шакллантирилган, шунингдек, кўприклар ва сув ўтказиш қувурлари текширувдан
ўтказилди. «Қозоғистон йўл илмий-тадқиқот институти» ходимлари ҳозир материалларни
рақамлаштириш давомида олинган маълумот асосида дефектлар, техник-фойдаланиш
жиҳатларини баҳолаш ва йўлларнинг асосий параметрлари меъёрий талабларга
қанчалик мослигини аниқлаш билан банд. Маълумотлар олиш ва таҳлил қилиш бўйича
мажмуавий ишлардан сўнг институт мутахассислари Ақтўбе вилояти йўллари ҳақидаги
маълумотларни ягона йўл тармоқлари маълумотлар базасига интеграция қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.