Бугунги кунда китобларнинг 79 фоизи рақамлаштирилган. Ҳукумат йиғилишида Маориф вазири Ғани Бейсембаев таъкидлашича, бу иш билан мамлакатнинг 11 нашриёти шуғулланяпти. Ўқитувчилар учун махсус услубий тавсиялар ишлаб чиқилган, уларга таълим бериш кўзда тутилган. Шунингдек, таълим соҳаси учун виртуал лабораториялар ҳамда қўшимча захиралар, ўйин элементлари киритиш мўлжалланган.
Ғани Бейсембаев, Қозоғистон Республикаси маориф вазири:
- Бугунги кунда 50 мингдан зиёд рақамли таълим захиралари бор. Йил бошидан буён 6,7 минг мактаб тақамли таълим захираларидан фойдаланяпти. Ҳар йили уларга 3 миллион ўқувчи ва ўқитувчи уланади. Амалда барча таълим осқичларига доир предметлар 100 фоиз қамраб олинади, 50 мингдан зиёл видеодарс қўйилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси