Қозоғистон  ва Ўзбекистон ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказади

Қозоғистон  ва Ўзбекистон ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказади

Қозоғистон  ва Ўзбекистон ўзаро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказади. Бош вазир Алихан Смаилов Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда шундай баёнот берди. Қозоғистон ҳукумати раҳбари қўшни давлатга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида қатнашиш учун етиб келди. Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан бири. Икки йил ичида давлатлар минтақадаги ўзаро савдонинг 70 фоизини таъминлади. Алихан Смаилов таъкидлашича, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари олий даражада эришилган барча шартномаларнинг рўёбга чиқарилишини назоратига олган.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош Вазири:
- Сиз ва бизнинг президентимиз ўртасида келишилган масалаларнинг барчаси ҳукуматларнинг алоҳида назоратида. Устувор йўналишлардан бири – ўзаро алоқаларимиз учун пишиқ, барқарор иқтисодий майдонча яратиш. Сиз мутлақо тўғри таъкидлаганингиз каби, олдимизда улкан вазифалар турибди. Ўтган йили ўзаро товар айланмаси 30 фоизга ўсди ва биз суръатни йўқотмай келяпмиз. Бундай ҳамкорлик кенгайиши учун ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги бир ярим-икки йилда 10 та қўшма лойиҳа рўёбга чиқарилди. Шу кунларда 60 та лойиҳа устида иш давом этяпти. Ўртамизда ҳал бўлмайдиган ёки ҳал бўлмаган масала йўқ.

 

Абдумалик Сарманов таржима қилди.