Сеулдан Пусангача - велосипедда. 35 ёшли қозоғистонлик Дамир Кушеев шундай саёҳатга чиқди. У 800 километр йўл босди.
Дамир Кушеев, саёҳатчи:
- Нега Корея? Чунки 2022 йил 28 январда Қозоғистон ва Корея дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди. Иккинчи сабаб – Кореяда буюк шоир Абай Қўнонбоевга ёдгорлик ўрнатилган. Учинчи сабаб Корея 800 км узунликдаги велосипед йўлаги қурилган ягона давлат.
Саёҳат давомида Дамир кореяликларга Қозоғистон шоколади совға қилди. ва Тонгги мусаффолик мамлакати бўйлаб республика байроғини олиб ўтди. Шуни ҳам айтиш керакки, яқинда Пусанда Қозоғистон консуллиги очилади.
Ли Сан Хун, бизнесмен:
- Казахстан – чексиз имкониятлар мамлакати. Корейс компаниялари учун унда ривожланиш имкониятлари катта. Логистика билан шуғулланаман, Қозоғистоннинг бой захираларини Кореянинг технологиялари билан синтез қилиш имконини кўряпман.
Дамирнинг таъкидлашича, саёҳат осон кечмади. У ёввойи ҳайвонларни учратди, емаги тугаб қолди, суви музлади, ҳатто очиқ ҳавода чодир тикиб ухлади. Лекин йирик шаҳарларда уни тантанали кутиб олишди. Тэжонда ҳатто унга фахрий соқчилар бириктиришди. Бу шаҳарда у корейс қаҳрамони Хон Бом До қабрини зиёрат қилди, унинг хоки ўтган йилнинг август ойида Қизил Ўрдадан келтирилган.
Пак Чон Дэ, мемориал мажмуа ходими:
- Биз Хон Бом До хокини қайтаришгани учун миннатдормиз. У Корея мустақиллиги учун курашган, мамлакатимиз оёққа туришига катта ҳисса қўшган шахс. Шунинг учун уни зиёрат қилиш учун одамлар шу ерга келади.
Кан Чон Ван, Тэжон шаҳри мэрияси бўлим бошлиғи:
- Биз Қизил Ўрда шаҳри билан биродарлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида шартнома тузиш ниятидамиз. 1 мартда Қозоғистон делегацияси ташрифи кутиляпти. Ҳозир ҳамкорлик шартномасини тайёрлаяпмиз.
Велосаёҳатчи Хангук университетига ҳам борди, у Кореядаги қозоқ тилидан таълим бериладиган ягона илм даргоҳи. Талабалар унинг учун буюк қозоқ шоири Абайнинг қўшиғини куйлади.
Велосаёҳат Сеулда, Абай Қўнонбоев ёдгорлиги қошида якунланди. Лекин Дамир Кушеевнинг хорижий саёҳатлари шу билан тугамайди.
Велопробег завершился уже в Сеуле возле памятника Абаю Қўнонбоеву. Но на этом зарубежные путешествия Дамира Кушеева не закончились.
Дамир Кушеев, саёҳатчи:
- Буюк Абай Қўнонбоевга ёдгорлик ўрнатилган барча мамлакатларга саёҳат қилишни мақсад қилганман. Бундай давлатлар 10 дан ортиқ. Ҳозирча Туркия ва Кореяда бўлдим. Қолганлари ҳозирча режаларимда турибди.
Абдумалик Сарманов таржимаси