Қозоғистонда ички туристлар
сони тобора ортиб боряпти. Йилнинг 9 ойи давомида уларнинг умумий сони 5
миллион беш юз минг нафарга етди. 2022 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 12
фоизни ташкил қилди. Хорижлик саёҳатчилар сони ўтган йилдагидан салкам ўттиз
фоизга кўпайди. 835 минг нафар чет эл фуқароси дам олиш учун Қозоғистонни
танлади. Пойтахтда туризм соҳасини ривожлантириш якунлари чиқарилди, бу ишда жонбозлик
кўрсатганлар мукофотланди. Вазир Ермек Маржиқпаевнинг таъкидлашича, 80 йўналиш
бўйича авиаалоқани тиклаш бўйича самарали ишлар амалга оширилган. 74 мамлакатга
визасиз кириш-чиқиш мумкин. Бу рўйхатдаги давлатлар сони 100 тага етиши
кутиляпти. Вазир 2024 йил режаларини ҳам тилга олди.
Ермек Маржиқпаев, Қозоғистон
Республикаси Туризм ва спорт вазири:
- Биз учун биринчи
навбатда виза-миграция тартибини такомиллаштириш муҳим. Халқаро авиа алоқани, мамлакатнинг
туристик брендини ривожлантириш ишлари давом этяпти. Ҳукумат туристик
лойиҳаларни молиялаштириш муддатларини узайтириш масаласини кўриб чиқяпти, 7-10
йиллик имтиёзли кредитлар масаласи кўриляпти. Шу билан бирга, устувор ҳудудлар
сони 20 тага етказилди. Ҳар бир минтақада ўсиш имкониятига эга ҳудудлар
ўрганиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.