Учрашув чоғида таъкидланганидек, Парламент юқори палатаси барча даражадаги судларга, жумладан, қонун лойиҳалари ишлаб чиқишда кўмак кўрсатишга тайёр. Ушбу йўналишда, таъкидлади сенаторлар, режа асосида иш олиб бориляпти. Ўтган йил кузида Палата қошида суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган. Унинг аъзолари бир қатор таклифлар тайёрлаган. Бу таклифлар одил судлов тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган. Шу билан бирга, учрашувда бир қатор бошқа масалалар ҳам кўрилди. Бу жиноят процессида тарафлар ўртасидаги музокара ва тенгликни ривожлантириш, қўпол хато учун судьяга жазо муқаррарлигини таъминлаш, шартли равишда муддатидан илгари озод қилиш институтини модернизациялаш, шунингдек, жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш ва бошқалар.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.