Астанада бўлиб ўтаётган классик шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи партияси россиялик гроссмейстер Ян Непомнящий ғалабаси билан тугади. Хитойлик Дин Лижэн билан бўлган ўйин юришлар сони бўйича сўнгги 10 йилда ўтказилган шу каби беллашувларнинг энг жадал партияси бўлди. Иккита партиядан кейин дунё шахмат тожи учун матчда ҳисоб россиялик ўйинчи фойдасига 1,5:0,5 ни кўрсатди. Рақиблар ўртасидаги кейинги партия 12 апрелда бўлиб ўтади.
Аркадий Дворкович, Фиде президенти:
- Биз ҳар иккала иштирокчи, улар делегациялари ва мазкур матчни қизиқиш билан кузатиб бораётган бутун дунёдаги мухлислар учун қулай даражадаги шарт-шароитни яратишда бор имкониятни ишга соламиз. Натижани эса тез орада кўрамиз.
Эслатамиз, 7 апрель куни старт олган классик шахмат бўйича чемпионат 1 май куни якунига етади. Унинг доирасида Қозоғистон ва жаҳон аёллар терма жамоалари иштирокида рапид ва блиц бўйича халқаро матч, шунингдек, болалар турнири ўтказилади.