Янги ўқув йилида 73 минг нафар талаба бакалавриатда грант асосида таълим олиш имконига эга бўлади. Фан ва олий таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, муҳандислик, қайта ишлаш ва қурилиш соҳалари мутахассисларини тайёрлашга оид давлат буюртмаси кенгайтирилган. Шу жумладан, техник йўналишларда грантлар сони 60 фоизга ошган. Ижтимоий заиф қатламларга оид болалар учун ажратилган квоталар миқдори кўпайди. Грант борасида, шунингдек, кўп болали ва тўлиқ бўлмаган оилаларда ўсган болалар, алоҳида эҳтиёжга эга болалар тарбияланаётган оилаларда улғайган абитуриентлар учун ҳам имтиёз бор. Жорий йилда яна бир турдаги грант жорий этилди. У Президент топшириғига кўра, аҳоли тиғиз яшовчи жойлар, ғарбий минтақалардаги ёшларга мўлжалланган. Натижада, Атирау ва Манғистау вилоятида 10 мингдан зиёд битирувчи университетларда ўқиш имконига эга бўлади. Таъкидлаш лозимки, мамлакатда магистратурага 13 минг, докторантурага бир минг саккиз юздан зиёд грант ажратилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.