Қозоғистон немис инвесторларига қулай шароитлар таклиф этяпти

Қозоғистон немис инвесторларига қулай шароитлар таклиф этяпти

Қозоғистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари иқтисодиётнинг турли соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Республикамизга ташриф буюрган Анналена Бербок Астанада Мухтар Тлеуберди билан учрашди. Томонлар давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганидан кейинги ўтган 30 йил давомида ишончга асосланган сиёсий мулоқот ҳамда савдо иқтисодиёт, инвестиция соҳаларида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, музокаралар давомида истиқболли лойиҳалар ва ўзаро фойдали ҳамкорлик имкониятлари белгилаб олинади.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазари:

- Қозоғистон инвестициялар учун жозибали мамлакат ҳисобланади. 2021 йилда биз хорижий капитал кириб келиши бўйича пандемиягача бўлган даражадан ошдик, 38 фоиз ўсишга эришдик. Ўтган йил якунларига кўра, мамлакатга кириб келган бевосита хорижий инвестициялар умумий миқдори 24 миллиард долларни ташкил қилди, бу эса 2020 йилдагидан 37 фоизга юқори. Жаҳоннинг тўртинчи иқтисодиёти бўлган Германия ҳозирча Қозоғистон инвесторлари илғор ўнлигига кирмайди. Мамлакат немис инвесторлари ва тадбиркорларига имкон қадар қулай шарт-шароитлар таклиф этяпти.

Анналена Бербок, Германия федератив республикаси ташқи ишлар вазири:

- Биз Астанада «водород дипломатияси» офисини очиш ниятидамиз. Бу бюро келажакда мамлакатларимиз экспертлари, масъул шахслари учун хабга айланади. Аниқ мақсад қўйилган. «Яшил» водород туфайли саноат ва транспорт атмосферага чиқинди чиқармайди. Айни вақтда, мамлакатларимиз учун фаровонлик ва ривожланиш йўлини очамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.