Нефть-газ саноатини ривожлантириш йўл харитаси тасдиқланди

Нефть-газ саноатини ривожлантириш йўл харитаси тасдиқланди

Қелгуси 6 йил ичида Қозоғистонда 15 миллиард доллар қийматга эга нефть-газ лойиҳалари ишга туширилади. Айни вақтда, маҳсулот ҳажми 5 марта ортади ва 1,8 миллион тоннага етади. Республика Энергетика вазирлиги 2024-2030 йилларга мўлжалланган Нефть-газ саноатини ривожлантириш йўл харитасини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. У инвестиция жалб этишдан ва ишлаб турган ҳамда янги лойиҳаларни хомашё билан таъминлашдан якуний маҳсулот чиқаришгача бўлган босқичларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, дастурга кўра Атираудаги «Миллий нефть-химия саноат технопарки» махсус иқтисодий зонаси ҳудудида тегишли инфратузилмалар қурилиши кўзда тутилган. Вазирлик маълум қилишича, Йўл харитаси ички бозорни маҳсулот билан таъминлаш, илмий базани, инсон капиталини, техник ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси