Сенатда ноқонуний қурилишлар масаласи кўтарилди

Сенатда ноқонуний қурилишлар масаласи кўтарилди

Андрей Лукин фикрича, шаҳарда экологик мувозанат хавф остида. ФВВ маълумотларига қараганда, бу каби қурилишлар техноген характерга эга ўпирилишларга олиб келиши мумкинлиги, бу эса шаҳарликлар ҳаёти учун улкан хатар туғдиришини эслатиб ўтди. Депутат таъкидлагани каби, ушбу жиддий муаммога нафақат аҳоли, балки жамоатчилар, сейсмолог ва юристлар ҳам эътибор қаратмоқда. Умуман, Лукин фикрича, биргина ўтган йили Алматида ердан фойдаланишга доир 751 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлигининг 156 та қарорига асосан материаллар судга бекор қилиш учун тақдим этилган. Депутат шаҳарда ноқонуний қурилишлар муаммосини ҳал этишга оид таклифларини айтиб ўтди.

Андрей Лукин, Қозоғистон Республикаси парламент сенати депутати:

- Алмати шаҳрининг тоғли ва тоғ олди туманлари, Алмати вилоятининг шаҳарга туташ туманларидаги ерларни батафсил инвентаризациядан ўтказиш; амалдаги қонун ҳужжатларига Алмати шаҳри, унинг атрофидаги тоғли ва тоғолди ҳудудларда хусусий қурилишлар ўтказишни тўлиқ тақиқлаш назарда тутилган ўзгартиш-қўшимчалар киритиш. Ерларни инвентаризация қилиш тугалланиб, тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингунига қадар ер берилишига мораторий эълон қилиниши керак.