Қозоғистон 2025 йилда астротуризм учун асосий йўналишлардан бирига айланади.
Euronews келгуси йил учун соҳа трендларини эълон қилди. Нашр маълум
қилишича, бугунги кунда
саёҳатчилар осмон ҳодисаларини кузатиш учун рисоладагидай жой излайди. Қозоғистон эса кенг даштлик ва олис минтақаларга эга, улар ёруғлик ифлосланишидан холи. Мамлакатимизнинг тунги манзаралари юлдузли осмонни
севувчиларга ноёб имкониятлар тақдим этади. Қолаверса, «Kazakh Tourism»
томонидан ушбу йўналишни равнақ топтириш учун махсус инфратузилма барпо этиш,
профессионал астрономлар иштирокида йўналиш ва экскурсияларни ишлаб чиқиш
борасида иш олиб борилмоқда. Масалан, энг яхши
жойлардан бири – Алмати вилоятидаги Асси платоси. Бу ерда
юлдузларни кузатиш учун астрофизика обсерваторияси мавжуд.
Даниел Сержанули, «Kazakh Tourism»
Миллий компанияси бошқарув раиси ўринбосари:
– Қозоғистон, албатта,
нафақат юлдузли турларни таклиф қила олади, балки астротуризм тренди оммалашаётгани
билан боғлиқ ҳолда, бунинг учун барча шароитни яратишга тайёр. Хусусан, бу
шаҳардан узоқда, лагерлар жойлашган, бизнинг сайёҳларимиз юлдузли осмондан
баҳраманд бўлиш учун тўхташи мумкин бўлган баъзи кузатув пунктларини ташкил
этишни ўз ичига олади. Умуман, биз саёҳат ва дам олиш учун янада кўпроқ
имконият яратишимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

