Транспорт-логистика сектори улуши 9 фоизга етади

Транспорт-логистика сектори улуши 9 фоизга етади

2026 йилга бориб Қозоғистон ялпи ички маҳсулотида транспорт-логистика сектори улуши 9 фоизга етади. Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шундай топшриқ берганди. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, бугунги кунда республикада 13 та халқаро транспорт йўлаги ишлаб турибди, шундан 5 таси темирйўл, 8 таси -  автомобил йўллари. 11 минг километр йўлда реконструкция ишлари амалга ошириляпти, келаси йилда ремонт ишлари якунланади. 2023 йилда 900 километр йўл фойдаланишга топширилди. Умуман олганда, Қозоғистон  транзит тугуни вазифасини бажарувчи хаб сифатида аҳамиятини ошириб боради. Транскаспий халқаро транспорт йўналиши, шунингдек, Каспийдаги денгиз портлари алоҳида аҳамиятга эга. Куни-кеча бўлиб ўтган Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов денгизда қатнаши учун паромлар қурилиши бошланишини билдирди. У таъкидлашича, стратегик келиш йўллари тартибини ишлаб чиқиш, Транспорт ва логистикани ривожлантириш институти очиш, авто- ва темирйўл лойиҳалари инфратузилмалари учун ер ажратилишини таъминлаш масалаларини ҳал қилиш устида ишлаш кераклигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.