Бу ҳақда Сенат йиғилишида палата спикери Маулен Ашимбаев маълум қилди. У ҳукумат аъзолари ва депутатларни молиявий интизомга чақирди, охирги беш йил ичида давлат ғазнасига тушумлар миқдори 66 фоизга ошган. Харажатлар эса 120 фоизга кўпайган. Шу билан бирга, Миллий жамғарма маблағларини қисқартириш тенденцияси кузатилмоқда. Шу билан боғлиқ ҳолда, дея таъкидлади Юқори палата раиси, харажатлар фақат стратегик мақсадларда қилиниши керак, Миллий жамғарма, қолаверса, «Миллий фонд – болаларга» лойиҳасининг маблағларини эса имкон қадар бойитиш лозим.
Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати раиси:
- Биз Миллий жамғарма асосий инфратузилмавий ва бошқа стратегик сарфларга маблағ ажратишини маъқуллаймиз, аммо, шу билан бирга, Давлат раҳбарининг Миллий фондни 100 миллиард долларга етказиш ҳақидаги топшириғини ҳам бажариш лозим. Ҳозирда Миллий жамғарма маблағлари камайиб бораётгани кузатилмоқда. Сўнгги 8 йилда Миллий жамғарма маблағлари 73 миллиард доллардан 57 миллиард долларга камайган, яъни тобора қисқариб бормоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси