Атроф-муҳитга эътиборсиз қараган ва экологияга зарар келтирганлар фойда олмайди. Сенат депутатлари яшил технологиялар ва экологик тоза ишлаб чиқаришга устунлик берувчи янги экологик кодексни тасдиқлади. Оддийроқ қилиб айтганда, табиатга зарари теккан ишлаб чиқарувчи уни аввалги ҳолатида тиклашига тўғри келади. Шу тариқа, янги қонун ишлаб чиқариш объектларида илғор технологиялар жорий этиш ҳисобига экологик вазият яхшиланишига асос бўлади. Республикадаги чиқиндининг 80 фоизини бераётган 50 та йирик саноат корхонаси янгича ишлашга ўтади. Эвазига улар эмиссия тўлаш мажбуриятидан озод қилинади. Муросага келишни режалаштирмаётганлар эса аввалгидан 10 марта кўп жарима тўлашга мажбур бўлади. Ҳужжатга кўра, кўзда тутилган жарималар миқдори ўртача 2 марта ортган. Ноқонуний дарахт кесганлар эса 5 марта кўп жарима тўлайди.
МАУЛЕН АШИМБАЕВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРЛАМЕНТ СЕНАТИ РАИСИ:
- Бундай ҳуқуқбузарликлар такрорланган ёки алоҳида қўриқланадиган табиат ҳудудларида амалга оширилган тақдирда жисмоний шахс 150, кичик корхоналар 450, йирик корхоналар 1500 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима тўлайди. Бу эса 4 миллион 375 минг тенге, дегани. Етказилган зарар 100 ҳисоб кўрсаткичидан ортса, ҳуқуқбузар жиноий жавобгарликка тортилади.