Қирғизистон билан чегарада биринчи логистик марказ қурилади

Қирғизистон билан чегарада биринчи логистик марказ қурилади

Улардан бири Қирғизистон билан чегарада барпо этилади. Гап Жамбил вилоятидаги “Қарасу” йўл назорат пункти ҳудудида логистика мажмуаси қурилиши борасида бормоқда. Бу ҳақда мамлакатимиз Савдо ва интеграция вазирлиги хабар бермоқда. Агентлик маълумоларига кўра, у асосан чорвачилик ва ўсимликшунослик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган. Мажмуанинг умумий майдони 7 ярим квадрат метрдан ошади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон билан чегарада, Туркистон вилоятида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси марказини қуриш ҳам режалаштирилган. Ғарбий Қозоғистон вилоятида, Россия билан чегарада “Евроосиё” трансчегаравий савдо марказини қуриш мўлжалланмоқда. Манғистау вилоятида “Каспий тугуни” контейнер хаби пайдо бўлади, Хитой билан чегарада эса “Хоргос тугуни” чегара мажмуаси қурилади. Трансчегаравий марказлар Қозоғистон минтақаларидаги корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишига умид боғланган.

Индира Мейрханова таржимаси