Марказий Осиёда ягона бўлган музей

Марказий Осиёда ягона бўлган музей

Шахталар учун кўптоннали жиҳозлар – ўзиюрар бурғулаш ускунаси, бронза даврига доир қайта тикланган мис эритиш ўчоғи, шунингдек, тошдан ясалган меҳнат қуроллари. Бу экспонатлар Марказий Осиёда ягона бўлган тоғ-кон ва эритиш иши тарихи музейида сақланб келяпти. Бу ерда, Улитау вилоятида тоғ-кон саноати ва металлургия қадим замонлардан бери қандай шакллангани ва равнақ топаётганини кўргазмали тарзда билиб олиш мумкин. Тақдим этилган артефактларнинг катта қисми – улар сони эса 20 мингдан зиёд – асл буюмлар. Музей жамғармасида минераллар, шу билан бирга, ёғоч, металл ва тош дастгоҳлар ҳам авайлаб сақланмоқда. Улардан айримлари ўта ноёб бўлиб, Қозоғистонга инглизлар томонидан 20-аср бошларида мис конларини ишга тушириш мақсадида келтирилган. Кўргазма залларида палеолитдан бошлаб, ҳозирги даврга доир тарихий буюмлар, тош ва бронза камон учларидан тортиб, космик кемалар парчаларигача бор.  

Зейпин Қазанбаева, музей директори:

- Биз мавзуга мос келадиган материалларни тўплашга ҳаракат қиламиз. Ва зарурий экспонатларни излаймиз. Албатта, асосий эътибор тоғ-кон иши ва металлни қайта ишлашда фойдаланилган буюм ва асбоб-ускуналарга қаратилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.