Фристайл жамоаси Хитойда Олимпиада олди машғулотларини бошлади

Фристайл жамоаси Хитойда Олимпиада олди машғулотларини бошлади

Пекиндаги Қишки Олимпиадага йўл олган Қозоғистон спортчилари 3 февралдан квалификация беллашувларида иштирок этади. Уларда биринчи бўлиб фристайл жамоаси иштирок этади. Бу спорт турида Юлия Галишева, Аяулим Амренова, Анастасия Городко, Олеся Граур, Павел Колмаков ва Дмитрий Рейхерд мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Таъкидлаш жоизки, XXIV Қишки Олимпиадада 34 қозоғистонлик спортчи қатнашади, улар 87 та йўлланмага эга бўлган. Ўйинлар очилиши маросими 4 февраль куни соат 17:55 да бошланади. Уни «Хабар» ва «Ел арна» телеканаллари жонли эфирида кузатиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси