Қозоғистонда умумий қиймати 2,3 триллион тенге бўлган 45 та йирик саноат лойиҳаси рўёбга чиқариляпти. Президент қабулига кирган Бош вазир шундай маълумот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича ҳисобот топширилди. Ўлжас Бектенов Хавфсизлик кенгаши йиғилишида транспорт соҳаси бўйича берилган топшириқлар бажарилиши ҳақида маълумот берди. Шунингдек, вегетация даври, ҳосил йиғим-теримига тайёргарлик ишлари ҳақида гапирди. Қишлоқ хўжалигида сувни тежовчи технологиялардан фойдаланиляпти, зироатчиларнинг сувга эҳтиёжи тўла таъминланяпти. Йил бошидан буён қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқ хўжаликларида маҳсулот ҳажми 4 фоизга ортди. Энергетика, коммунал инфратузилмалар модернизация қилиняпти, рақамли трансформация давом этяпти. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаевга иқтисоддаги туб ўзгаришларни давом эттириш, минтақаларни ривожлантириш ва инвестиция жалб этиш бўйича қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

