Янги Конституция қонунчиликка катта ўзгаришлар киритишни талаб этади

Янги Конституция қонунчиликка катта ўзгаришлар киритишни талаб этади

Янги Конституцияни ҳаётга татбиқ этиш амалдаги қонунчиликда кенг кўламли янгиланишни талаб қилади. Гап ўнлаб қонун ва қонуности ҳужжатларига ўзгариш ҳамда қўшимчалар киритиш устида бормоқда, бу ишни  1 июлга қадар якунлаш режа қилинган. Парламентаризм институтида Сенат депутатлари ва экспертлар қонунчилик базасини қайта тузиш ва бошқа зарур ўзгаришларни муҳокама қилди. Янги меъёрларни ишлаб чиқишда жамоатчилик иштироки масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бунда самарали ўзаро алоқа юзага келмоғи даркор, дея ҳисоблайди сенаторлар.


Алишер Сатибалдиев, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:

- Биз янги Конституцияни қабул қилдик, эндиликда олдимизда қандай ишлар турибди?! Асосий қонун кучга киргунига қадар, шубҳасиз, қонунчилик базасини янгилаш талаб этилади. Жамоатчилик билан алоқани йўлга қўйиш, қандай талаб ва умидлар борлигини тушуниш муҳим. Булар барини ҳисобга олиш лозим, зеро, биз конституциявий ва соҳавий қонунларни ҳам қабул қиламиз. Бутун бу ишлар ижтимоий сўров асосига қурилиши керак.

Бибигул Жексенбай, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати:

- Конституциявий қонунларни ҳам қўшганда, 60 дан кўпроқ ҳужжатга ўзгариш ва қўшимча киритиш зарур. Янги Конституция қабул қилиниши - муҳим. У реал иш бериши учун эса ҳар бир қозоғистонлик ундаги меъёрларга онгли равишда амал қилиши, буни шахсий масъулият деб билиши даркор. Бу фақат ваколатли давлат органларининг эмас, бутун жамиятнинг ҳам вазифаси, деб биламан.

Абдумалик Сарманов таржимаси