Чоге вакиллари – Қозоғистонда

Чоге вакиллари – Қозоғистонда

Қозоғистонда ўтказилаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг 7-съездига Кореядан Чоге корейс буддавийлик орденининг икки вакили ҳам ташриф буюради. Таъкидлаш лозимки, бу мамлакатда буддавийлик илдизлари узоқ ўтмишга бориб тақалади. Эътиқод вакиллари Кореяга эрамизнинг 372-йилида Хитойдан келган. Ушбу эътиқод мамлакатдаги анъанавий динларнинг биринчиси бўлган. Мамлакатда 7 миллиондан ортиқ буддавий яшайди. Будда ибодатхоналари айни вақтда Корея тарихи ва маданиятини таништиришга хизмат қилади.

Сан Жун, Чоге Корейс буддавийлик ордени департаменти бош менежери:

- Ентапс ибодатхонаси 1000 йил аввал, Силла қироллиги даврида бунёд этилган. Кореяда бизники каби қадимий иншоотлар 700 тадан кўп. Маҳаллий аҳоли ичида буддавийлар кам, бу ерга асосан ўқувчилар ва сайёҳлар экскурсия учун келади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.