Қозоғистонлик спортчи Давид Дегтярев Токиода бўлиб ўтаётган паралимпиада олтин медалига сазовор бўлди. У парапауэрлифтингда 54 килограммгача бўлганлар ўртасида куч синашди. Биринчи уринишда спортчимиз 170, иккинчисида 172, учинчисида 174 килограмм кўтарди. Дегтярев 2021 йилда жаҳон кубогини олганди. Шунингдек, у 2018 йил Осиё параўйинларида кумуш медаль соҳиби бўлган. Жорий йилда Тбилисида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биринчиликни эгаллаган.
Абдумалик Сарманов таржимаси