Қозоғистонликлар нақд пул ва кредит карталаридан тобора камроқ фойдаланяпти. Борган сари кўпроқ электрон тўловларга ўтилмоқда. Республика молиячилар ҳамжамияти аналитик маркази берган маълумотга кўра, мамлакатдаги транзакцияларнинг 82 фоизи нақд пулсиз амалга оширилган. Экспертлар жорий йилнинг 9 ойига доир маълумотларни ўтган йилнинг шу даври билан таққослади. Натижада, нақд пулсиз транзакциялар сони 77 фоиздан 82 фоизгача кўтарилгани маълум бўлди. Харажатларнинг кўп қисми онлайн-харидларга тўғри келади. Январь-сентябрь ойларида юртдошларимиз интернет орқали 59 триллион тенге сарфлаган. Бу эса барча нақд пулсиз тўловларнинг 80 фоизига тенг.
Абдумалик Сарманов таржимаси