Минскда ўзига хос «Қозоғистон-Беларусь» адабий-бадиий альманахи тақдимоти бўлиб ўтди. Тўплам икки давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Китобдаги материаллар қозоқ, беларусь ва рус тилларида берилган. Унда кўп йиллик адабий-маданий ҳамкорлик акс эттирилган. Фолиант саҳифаларида таниқли қозоғистонликлар - Абай Қўнонбоев, Ўлжас Сулаймонов, Мухтор Авезов, беларусь адабиёти классиклари – Янка Купала ва Якуб Колас асарларини ўқиш мумкин. Умуман олганда, алманахда 70 нафар муаллифнинг сара асарлари жамланган.
Любовь Шашкова, шоира, қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси:
- Бу – кўп йиллик меҳнат ҳосиласи. Қозоғистон ва Беларусь ўртасидаги ўн йиллар мобайнида мавжуд бўлган адабий, маданий алоқалар туфайли амалга оширилди. Ўзаро муносабатлар ва қўшма лойиҳалар шу қадар кўпки, қаердандир ниманидир топиш эмас, альманахнинг олтита қисмига уларнинг энг қизиқарлиларини, муҳимларини, асосийларини танлаб олиш муаммо туғдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси