«Кон саноатида шаффофликка оид ташаббуслар» раҳбари Президент қабулида

«Кон саноатида шаффофликка оид ташаббуслар» раҳбари Президент қабулида

Қозоғистонда Ер қаъридан фойдаланишнинг ягона платформаси ишга туширилди,  у интерактив харита ва 50 мингдан кўпроқ геологик ҳисоботларни ўзида жамлаган. Шунингдек, мамлакатда разведка ва кон ишлари учун лицензия олиш бўйича бизнес-жараёнлар соддалаштирилди. Шу билан бирга, Соҳани ривожлантиришга доир мажмуавий режа қабул қилинган. Қозоғистон Президенти ер қаъридан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи чора-тадбирлар борасида «Кон саноатида шаффофликка доир ташаббуслар» раҳбарига маълумот берди. Хелен Кларк билан бўлган суҳбат давомида Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлагани каби, ушбу ташкилотга қўшилган пайтидан бошлаб, мамлакатимиз унинг стандартларига амал қилишда содиқлик кўрсатиб келмоқда. Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ташкилот талабларига риоя қилишдаги мажбуриятлари, солиқлар ва республика бюджетига бошқа тўловлар бўйича ҳисоб бериши қонунчилик даражасида мустаҳкамланган. Хелен Кларк давлатимизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, шунингдек, ташкилотнинг олдинда турган муддатдаги стратегик режа ва асосий вазифалари билан ўртоқлашди.


Абдумалик Сарманов таржимаси