Қозоғистонда насл чорвачилиги учун яна 30 миллиард тенге ажратилди

Қозоғистонда насл чорвачилиги учун яна 30 миллиард тенге ажратилди

Қозоғистон Ҳукумати захирасидан қишлоқ хўжалиги миришкорларини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 30 миллиард тенге ажратилди. Мақсадли трансфертлар сифатида бу маблағ Абай, Жетису, Ақмўла, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Манғистау, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига ўтказилади. У насл чорвачилигини ривожлантиришни субсидиялаш, ушбу соҳа самарадорлигини ошириш ҳамда маҳсулот сифатини ошириш учун сарфланади.

Динара Алимова, Қозоғистон Республикаси Бош вазири матбуот котиби:
– Жорий йилда Ҳукумат агросаноат мажмуасини субсидиялаш учун барча манбалардан 494 миллиард тенге ажратилди. Яқин даврда инвестициявий субсидиялаш ва кредитлар, лизинг бўйича фоизларни субсидиялаш учун яна 30 миллиард тенге берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.