Қозоғистон Президенти амалий таклиф билан Туркияда

Қозоғистон Президенти амалий таклиф билан Туркияда

Эслатиб ўтамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Туркия етакчилари билан бирга Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Унда фавқулодда вазиятларни назоратга олиш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши масалалари муҳокама қилинади. Хусусан, табиий офатларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мустаҳкамлаш масаласи кўрилади.

Месут Эмре Каракосе, «Сахипқиран» стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари:

 - Табиий офатлар, масалан, зилзила, сел келиши, сув тошқини, ўрмон ёнғинлари каби фалокатлар рўй берганида, ташкилотга аъзо-давлатлар бир-бирига қандай кўмак кўрсатиши мумкин? Эҳтимол, умумий жамғарма тузилиши зарурдир? У ҳолда нималар қилиниши керак? Саммит чоғида шу масалалар фаол муҳокама қилинади. Қудратимиз - бирликда.

Абдумалик Сарманов таржимаси