Сайёҳлар ҳаракат йўналиши аниқланади

Сайёҳлар ҳаракат йўналиши аниқланади

Эндиликда сайёҳлар ҳар қандай йўналишдаги ҳаракатлари тўғрисида Фавқулодда вазиятлар вазирлигини огоҳлантиради. Бунинг учун тегишли талаблар белгиланади. Натижада, кутилмаган ҳолатларда, масалан, тиббий ёрдамга зарурат туғилган тақдирда, тезкор иш юритиш имконияти яратилади. Маданият ва спорт вазири Асхат Ўралов Facebookдаги саҳифасида маълум қилишича, мамлакатдаги барча туристик сўқмоқларни маркировкалаш стандартлари ишлаб чиқилади. Улар мураккаблиги ва саёҳатчилар малакасига қўйиладиган талабга кўра сараланади. Ҳар бир даражанинг ўз ранги белгиланади. Сўқмоқ бошида унинг қанчалик мураккаблиги ва сайёҳдан нима талаб қилиниши тўғрисидаги маълумот ёзиб қўйилади. Кўрсаткичлар, ахборот стендлари ўрнатилади, уларга қараб туристлар хавфли йўналишларга бурилиб кетмайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси