50 ёшдан ошган қозоғистонликларга - бепул IT-таълим

Сайт яратишни энг бошидан ўрганиш, компьютер дастурлари учун код ёзиш, янги иловалар ишлашни 50 ёшдан ўтган қозоғистонликлар бепул ўрганиши мумкин. Skills Enbek майдончасидаги «Кумуш ёш» лойиҳаси шарофати билан иш бошлаш учун янги касбларни эгаллаш имконияти яратилди. Бугунги кунда унда маркетинг, туризм, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, молия, таълим бўйича онлайн шаклда 100 дан зиёд профессионал курсларда ўқиш мумкин. Ҳар бир одам истаган тилини танлаши, ўзи учун қулай шаклда материаллар олиши ва билим даражасини кузатиб бориши мумкин.  Курсларни тугатгач, сертификат берилади. Бу ҳужжат электрон меҳнат биржасидаги резюмедан жой олади, бўлажак иш берувчи эса сертификатлар ҳамда эгалланган малакаларни кўриши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси