Марказий Осиёда волонтёрлар ягона хаби очилиши мумкин

Марказий Осиёда волонтёрлар ягона хаби очилиши мумкин

Марказий Осиёда ахборот алмашиш учун волонтёрлар ягона хаби яратилиши мумкин. Нур-Султон шаҳрида ўтказилаётган Кўнгиллилар биринчи халқаро форумида шундай таклиф билдирилди. Фаоллар фикрича, бунинг учун зарур инфратузилма яратилиши зарур. Таъкидлаш лозимки, минтақа мамлакатлари волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш учун ягона йўл харитасини рўёбга чиқаришга қарор қилди.

Мадияр Қўжахмет, Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги фуқаролик жамияти қўмитаси раиси:

- Минтақаларда катта ишлар амалга оширилди. Иккита минтақавий сессия ўтказилди, улардан бири Туркистон шаҳрида, иккинчиси Бурабайда ташкил қилинди. Анжуманларда бирга амалга оширилиши мумкин бўлган қўшма лойиҳалар муҳокамага қўйилди. Ҳар бир томон волонтёрлик соҳасида орттирилган тажрибасини баҳам кўрди. Марказий Осиё давлатларида халқаро волонтёрлик, давлат раҳбари ташаббуслари тўғрисидаги резолюция муҳокамаси қизғин тарзда ўтди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.