Савдони соддалаштирувчи ахборот портали иш бошлади

Савдони соддалаштирувчи ахборот портали иш бошлади

Қозоғистонда савдони соддалаштирувчи tradeinfo.kz ахборот портали иш бошлади. Онлайн-майдончада бизнес учун мўлжалланган ва чегараоша юзага чиқариладиган савдо жараёнлари юзасидан қадам-бақадам йўриқнома мавжуд. Порталда барча импорт, экспорт ва транзит амалларга тавсиф берилган, ҳар бир товарга қўйиладиган талаблар, зарур ҳужжатлар кўрсатилган. Шу тариқа, тадбиркорлар тегишли маълумотларни олиши енгиллашган. Таъкидлаш зарурки, портал «Ready4Trade – Марказий Осиё» лойиҳаси доирасида ишга туширилган. Мувофиқлаштирувчилар сўзига кўра, майдонча асосан нохомашё секторида ишловчи кичик ва ўрта бизнесга яхши йўлбошловчи бўлиши мумкин.

Нурлан Кулбатиров, лойиҳа мувофиқлаштирувчиси:

- Сизда, дейлик, ун корхонаси бўлса, дастлабки маҳсулот экспорти жараёнини амалга оширмоқчи бўлсангиз, шу порталга кирасиз. Учта шаклдан бири – экспорт, импорт ёки транзитни танлайсиз. Сўнгра зарур товарни топасиз. Унинг устидаги тугмачани боссангиз, зарур маълумотлар чиқади. Ҳужжат намунаси тақдим этилади, неча кунда тайёр бўлиши кўрсатилади, бошқа жиҳатлари ҳам тушунтирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.