Қозоғистонлик спортчи фристайл-акробатикадан Олимпиада финалига чиқди

Қозоғистонлик спортчи фристайл-акробатикадан Олимпиада финалига чиқди

Қозоғистонлик спортчи Ақмаржан Қалмурзаева фристайл-акробатика бўйича Олимпиада финалига чиқди. У иккинчи квалификация беллашувида 98.68 балл билан биринчи ўринни олди. Жанбўта Алдабергенова эса кучли саккизликка кира олмади.

Қозоғистон спортчиларининг Пекин Қишки Олимпиадасида чиқишлари натижалари

Қозоғистонлик Абзал Ажғалиев Олимпиада беллашувларида шорт-трек бўйича тўртинчи ўринни олди. У финал босқичида 500 метрлик масофада беллашди. Бу спорт тури бўйича мусобақаларда “олтин” Венгрияга, “кумуш” Россияга, “бронза” Канадага насиб қилди.

Шорт-трекда қатнашган яна бир спортчи Денис Никиша 500 метрли масофада В финалда қатнашди. Унда медаллар берилмайди. У хитойлик У Дацзин, россиялик Павел Ситников ва латвиялик Робертс Крузбергс билан бирга тушди. Денис учинчи ўринни олди.

Абзал Ажғалиев, шорт-трек бўйича Қозоғистон терма жамоаси аъзоси:

– Қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Совринли ўрин олишга интилдим. Лекин мен биринчи навбатда айтмоқчи бўлганим: қозоқлар фақат кураш ва бокс билан эмас, қишки спорт турлари билан ҳам шуғулланса чакки бўлмасди. Менда шундай тасаввур шаклланди.

Эслатамиз, тўрт йилда бир бўладиган беллашувларда 34 қозоғистонлик спортнинг тўққиз тури бўйича қатнашяпти. Медаллар ҳисобида ҳозирча Норвегия пешқадам. Бу мамлакат вакиллари 21 медаль олди. Иккинчи ўринда Германия. Сўнгра АҚШ ва Нидерландия. Пекиндаги Қишки Олимпиада 20 февралгача давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси