Тантанали маросимда Мажилис раиси Ерлан Қўшанов иштирок этди. Унинг таъкидлашича, мазкур иншоот ягона илдизлар, маданият ва тарих орқали ўзаро боғланган қардош халқлар ўртасидаги дўстлик-ҳамкорлик тимсоли бўла олади. Боғ майдони 14 минг квадрат метр. Унда оилавий ҳордиқ ва спорт билан шуғулланиш учун барча шарт-шароит яратилган. Қатор ёдгорликлар ўрнатилган. Харсанг тошларга Култегин, Билге Ҳоқон, Тўнюқуқ битиклари туширилган, Абай Қўнонбоев ва ал-Форобий бюсти ўрнатилган. Туркия Буюк Миллий мажлиси раиси Мустафа Шентўп билан учрашув давомида Мажилис етакчиси зилзила туфайли катта зарар кўрган турк халқига ҳамдардлик билдирди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, вайрон бўлган ҳудудларда қатор ижтимоий объектлар бунёд этилади. Таъкидлаш лозимки, Ерлан Қўшанов Туркияга Туркийзабон давлатлар Парламент Ассамблеяси XII пленар йиғилишида қатнашиш учун ташриф буюрган.
Абдумалик Сарманов таржимаси