Бу ташқи сиёсат, хавфсизлик ва барқарорлик, энергетика ва иқлим, шунингдек, иқтисодиёт ва молия. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлигида тез кунларда бутун дунё эътиборида бўлиши кутилаётган тадбир мақсадига изоҳ берилди.
Айбек Смадияров, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили:
- Дастурдан асосий маърузалар, панель сессиялар, шунингдек, мунозаралар ўрин олган. Форум ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, бизнес ва илмий доираларнинг юқори даражали делегатлари учун мулоқот қилиш, дунёдаги долзарб ва глобал муаммоларга ечим излаш учун қулай майдонча тақдим этади.
Эслатамиз, 8-9 июнь кунлари Қозоғистон пойтахтида Астана халқаро форуми бўлиб ўтади. Тадбирнинг олий мартабали меҳмонлари орасида Қатар Амири, Қирғизистон президенти, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси, ЕХҲТ Бош котиби ва бошқалар бор.
Хуршида Абдуллаева таржимаси