Токиодаги 32-ёзги Олимпиада якунига етди. Тарихда биринчи марта Қозоғистон спортчилари на олтин, на кумуш медаль ола олди. Мамлакат ҳисобида фақат бронза бор. Лекин кам эмас – 8 та медаль. Учинчи поғонага дзюдочи Елдўс Сметов, оғир атлетикачилар Игорь Сон ва Зульфия Чиншанло, боксчилар Қамшибек Қўнқабаев ва Сакен Бибосинов, курашчи Нурислам Санаев ҳамда каратечилар Дархан Асадилов ва Софья Берульцева кўтарилди. Шу тариқа, медаллар ҳисоби бўйича миллий терма жамоа 83-ўринга чиқди. 2020 йилги Олимпиадада Қозоғистондан 97 спортчи иштирок этди. Улар 27 та спорт тури бўйича беллашди. Келгуси ёзги Олимпиада 2024 йилда Франция пойтахтида ўтказилади.