35 минг нафар ёш қозоғистонлик 2025 йилга қадар тадбиркорликни ривожлантириш Миллий лойиҳаси иштирокчисига айланди. Уларнинг 24 минг нафари ишга жойлашган. Бундан ташқари, ёшлар «Ёшлар амалиёти», «Авлодлар шартномаси» ва «Илк иш жойи» каби лойиҳалар доирасида ҳам давлатдан кўмак олди. Эслатамиз, Давлат раҳбари топшириғини бажариш мақсадида иштирокчилар ойлик маошини субсидиялаш ҳажми оширилди, «Ёшлар амалиёти» ва «Илк иш жойи» лойиҳаларида бу - 30 ойлик ҳисоб кўрсаткичига тенг. Бизнес-ташаббусларни амалга оширишга қаратилган грантлар ҳажми бир йўла 2 марта ошди. Ҳозирда бу - 1 миллион 200 минг тенге. Умуман, жорий йилда ёшлар орасидаги бошловчи тадбиркорларга 10 мингдан ошиқ қайтарилмайдиган грант берилиши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси