Петропавловскда очиладиган янги заводда йилига 12 мингта трансформатор ишлаб чиқарилади. Ушбу йирик электротехника корхонаси қурилиши тез орада якунланади.
Маҳсулотнинг 95 фоизи хорижга юборилиши режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, трансформатор заводлари Чимкент, Кентау ва Уральскда ишлаб турибди. Экспертлар фикрича, Петропавловскдаги янги корхона ички бозорни юқори сифатли маҳсулот билан таъминлаш ва Шимолий Қозоғистон вилоятининг экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси