ЕОТБ Қозоғистонга 1 миллиард доллар ажратиши мумкин

ЕОТБ Қозоғистонга 1 миллиард доллар ажратиши мумкин

Қозоғистон келаси йили ЕОТБдан лойиҳаларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллардан зиёд маблағ олиши мумкин. Халқаро молиявий ташкилот эътиборига умумий суммаси тахминан 2 миллиард 400 миллионга тенг бўлган лойиҳалар ҳавола этилган. Бу ҳақда банк бошқаруви раисининг ўринбосари Руслан Даленов маълум қилди. Унинг айтишига қараганда, лойиҳалар орасида Алматидаги ТЭЦ-3ни газга ўтказишга, Туркистонда газ иншооти негизида электр станциялари, Жамбил ва Қўстанай вилоятларида шамол электр станциялари қурилишига доирлари ҳам бор. Жами бўлиб, яқин беш йил мобайнида Евроосиё Тараққиёт Банки маҳаллий лойиҳаларга 3,8 миллиард Америка валютаси миқдорида инвестиция киритишни режа қилган. Айни пайтда, жорий йилда банк мамлакатимиз иқтисодиётига 1,2 миллиард доллар йўналтирган. Даленов билдиришича, Қозоғистондаги лойиҳаларнинг амалга оширилиши деярли 200 фоизга тенг.

Абдумалик Сарманов таржимаси