Қозоғистон банк
сектори барқарор ривожланмоқда. Бугунги кунда 21 та иккинчи даражали банк ишлаб
турибди. Шулардан 11 таси хорижлик муассислар иштирокида ишлайди, 2 тасига 100
фоиз давлат эгалик қилади. Астанада бўлиб ўтган брифингда Молиявий бозорни
тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари Ўлжас Кизатов
таъкидлашича, йилнинг 10 ойи якунларига кўра
молиявий ташкилотлар мулки 8,6 фоизга ошди ва 48 триллион тенгени ташкил
қилди. Банк тизимига киритилган мижозлар омонати 5 фоизга кўтарилди ҳамда 33
триллион тенгега етди. Нотиқ кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари ўсиши
ортидан уларга берилган кредитлар ҳам 15
фоизга ортди. Банклар бунинг учун жами 10
триллион тенге ажратди.
Ўлжас Кизатов, Молиявий
бозорни тартибга келтириш ва ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари:
- Иқтисодиётни
молиялаштириш соҳалар бўйича тақсимланганида саноат улуши 11,5 фоиз ва савдо
улуши 10,2 фоизни ташкил қилди. Йил бошидан буён транспорт ва савдони кредитлаш
24 ва 16 фоизга ортгани кузатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.