Хитойда ўтказилаётган 6-халқаро импорт кўргазмасида 30 дан зиёд Қозоғистон корхонаси ўз маҳсулотларини тақдим этди. Миллий павильон доирасида мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, туризм, логистика, экспорт ва инновация соҳаларидаги компаниялари ўзининг инвестиция, савдо ва ишлаб чиқаришдаги имкониятларини тақдим этди. Бугунги кунда Осмон ости мамлакатига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича 21 та протокол имзоланди. Натижада, Хитойга агросаноат маҳсулотларини етказиб бериш анча ошади. Қозоғистон Хитой бозорларига экологик тоза маҳсулотлар экспорти ҳажмини кенгайтириш ниятида. Фақат ўсимлик ёғи ва кунжаранинг ўзини 300 миллион долларга сотиш мумкин.
Ядикар Ибрагимов, Ёғли
ўсимликларни қайта ишловчилар миллий ҳамжамияти бошқаруви раиси:
- Биз Хитой йўналишида ёғ маҳсулотлари экспорти
ҳажмини оширишда давом этяпмиз. Масалан, 2022 йилда биз мазкур мамлакатга
умумий қиймати 170 миллион доллар бўлган 122 минг тоннадан зиёд маҳсулот
юбордик. Жорий йилда экспорт қилинган ёғ маҳсулотларининг ҳажми тахминан 40
фоизга ортади. Яъни 170 минг тонна маҳсулот жўнатилади.
Тулпар Мансуров, Қандолат
фабрикаси маркетинг директори:
- Қандолатчилик
фабрикаси йилига 500 минг тоннадан зиёд маҳсулот чиқаради. Унинг 40 фоиздан
зиёди чет элларга сотилади. Экспорт йўналишларимиз қаторида МДҲ давлатлари,
Хитой Халқ Республикаси, Монголия ва Шарқий Еуропа давлатлари ҳам бор. Жорий
йилдан Кореяга маҳсулот юбораяпмиз. Салоҳиятимизни кенгайтириш учун
вазирликнинг барча тадбирларида фаол қатнашамиз. Янги бозорлар, хорижлик
шериклар топиш, маҳсулотимиз тарқаладиган ҳудудларни кенгайтириш ниятидамиз.
Кўргазмада 69 та давлатдан
3 минг компания қатнашди. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 5 йилда Хитойнинг халқаро импорт
кўргазмаси ишида Қозоғистоннинг 133 та компанияси иштирок этди, натижада 260 миллион доллар
қийматга эга экспорт шартномаси имзоланди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.