Ҳукуматда иситиш мавсумига доир масалалар кўрилди

Ҳукуматда иситиш мавсумига доир масалалар кўрилди

Ҳукуматда шу мавзу кўтарилди, унда ёқилғи сотишнинг шаффоф бозор механизмини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлиги таъкидланди. Бош вазир Алихан Смаилов айтишига қараганда, иситиш мавсумига замонавий рақамли ечимларни татбиқ этиш керак. Бу савдода тартиб ўрнатади, кўмирни истеъмолчилар орасида тенг тақсимлайди ва нарх-наво асоссиз кўтарилишидан халос қилади. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари истиқболли газ ва газ-конденсат конлари лойиҳаларини, ишлаб чиқариш корхоналарини ёқилғи билан таъминлаш чора-тадбирларини ҳамда хом ашё ташиб келтириш учун темир йўл инфратузилмаларини ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси