Хитой компаниялари Қозоғистонга инвестиция киритади

Хитой компаниялари Қозоғистонга инвестиция киритади

Хитой компаниялари Қозоғистонга инвестиция киритишга тайёр. Донни қайта ишлаш заводи қурилиши режалаштирилган. Бу иншоот келаси йили қурилади. Осмоности мамлакати бизнесменлари ёмғирлатиб сув сепувчи машиналар ва томчилаб суғорувчи тизимлар, томат пастаси чиқарувчи корхоналар ва бошқаларни қуриш ниятида. Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғариннингг Урумчида ХХР-нинг еттита йирик компания етакчилари билан учрашувидан кейин шундай маълумот тарқатилди. Эслатамиз, таркибида 250 дан зиёд давлат органлари ва хусусий сектор вакиллари бўлган делегация Хитойга борганди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси