Қозоғистон Покистон бозорига умумий қиймати 411 миллион долларга тенг 80 турдаги маҳсулот жўнатишга тайёр. Савдо-иқтисодий, илмий, техник ва маданий ҳамкорлик бўйича Қозоғистон ва мазкур Ислом республикаси ўртасида ташкил қилинган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида шундай баёнот берилди. Тадбиркорлар донли, дуккакли ўсимликлар, ўсимлик ёғи, макарон, ун ва қандолат маҳсулотлари юборишга ҳозир. Покистон томони эса мева-сабзавот етказиш ниятини билдирди. Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши давомида тўққизта ҳужжат имзоланди. Эслатамиз, ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми икки марта ошиб, умумий қиймати 95 миллион долларга етган бўлса, 2022 йилнинг 10 ойида бу кўрсаткич 8,2 фоизга камайган.
Абдумалик Сарманов таржимаси