Бугун Самарқандда Турк давлатлари ташкилоти саммити давом этмоқда. Эслатамиз, куни кеча Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистонга амалий ташриф билан борди. Форум иштирокчилари декларация қабул қилади. Унда 2026 йилгача мўлжалланган тараққиёт стратегияси акс этади. Ташкилот раислиги Туркиядан Ўзбекистонга ўтади.
Қозоғистон-Венгрия ҳамкорлиги кенгаяди
Таъкидлаш лозимки, Самарқандда Қосим-Жўмарт Тўқаев Венгрия ҳукумати раҳбари Виктор Орбан билан учрашди. Томонлар кўпқиррали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Иқтисодиёт ва инвестиция йўналишларида бирга иш олиб борилади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар фаол ривожланишда давом этяпти. Шу билан бирга, ўзаро алоқаларга янги туртки бериш вақти келди, деб ҳисоблайман. Жумладан, товар айланмаси етарлича ўсгани йўқ. Бу борада жуда катта салоҳият ва имкониятлар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Қозоғистон учун Венгрия муҳим ҳамкорлигича қолаверади.
Виктор Орбан, Венгрия бош вазири:
- Ҳозирги босқичда Қозоғистон-Венгрия бизнес ҳамжамияти ҳамкорликни янада жадаллаштириши зарур. Йирик Қозоғистон компаниялари томонидан Венгрияга инвестиция жалб этилиши иқтисодий муносабатларни янги даражага олиб чиқиш имконини беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси