Астана аэропорти йирик мультимодал хабга айланади

Астана аэропорти йирик мультимодал хабга айланади. Қозоғистон пойтахти ҳаво дарвозасини Бирлашган Араб амирликларидан келган компания ривожлантириш ниятида. Тегишли шартнома имзоланди. Компаниянинг дастлабки вазифаси – учиш-қўниш чизиғини реконструкция қилиш ва модернизациялашдан иборат. Ер устидаги инфратузилмалар ремонти келаси йил амалга оширилади. Кейинчалик эса шсиб бораётган йўловчилар оқимига хизмат кўрсатиш сифатини ва аэропорт самарадорлигини ошириш учун жараёнларни бошқариш ҳам компания зиммасига юкланади.  Шу билан бирга, мамлакат аэропортларини ривожлантириш бўйича бизнес-режа ишлаб чиқилган. Уларда давлат ва хусусий компания манфаатлари мувозанати ҳисобга олинади, дея маълум қилди Транспорт вазирлиги.  Бу эса бўлажак инвестициялар учун асос бўлади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.