Европада сак олтини кўрсатилади. Буюк Британияда сак қўрғонларидан топилган 300 та ноёб артефакт тақдим этилади. Сентябрда Кембриждаги Фицуильям музейида «Буюк Дашт олтини» кўргазмаси очилади. Унда кўп мингйиллик тарихга эга номадлар олтин тақинчоқлари, аслзода сак аёллари либослари, кийимларга тақилган ҳайвонот услубидаги зеб-зийнатлар, маржонларни кўриш мумкин. Баъзи намуналар жуда юқори заргарлик маҳорати билан, бадиий қуйма усулларда ясалган. Булар ҳаммаси мамлакат шарқидаги Шиликти ва Берел қўрғонларида йиллар давомида тўпланган. Музейга мослаштириш, синчиклаб тиклашга бир неча йил вақт сарфланди. Қозоғистонлик тадқиқотчилар ишини хорижлик ҳамкасблари баҳолашга улгурди. Guardian ва «Daily Mail» нашрлари Қозоғистон экспозициялари ҳақида хабар тарқатган.
Альфия Бақбаева, тарихчи, ўскемен тарих-ўлкашунослик музейи илмий ходими:
- Бу ҳақда хорижликлар ўз газеталарида ёзяпти, суратларини беряпти, ўзига хослигини намойиш этмоқда. Кембриждаги мазкур экспозиция мақсади одамларга цивилизация мавжуд бўлгани, давлатчилик бўлгани, кўчманчи қабилалар заргарликни, олтин қуйишни билганини кўрсатиб беришдан иборат.